Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA)нинг вице-президенти Махенкези Арнольд Стофиле она-ватани ЖАРда  ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилинмоқда ташкилот сайтида. 

72 ёшли Арнольд ҳаётининг сўнгги ҳафталарини шифохонада ўтказган. 

Стофиле 2004-2010 йилларда ЖАР спорт вазирлигини бошқарган, кейинчалик WADA ижроия қўмитаси аъзоси бўлган. 2013-йили унга агентликнинг вице-президенти бўлиш таклиф этилган. Стофиле 2014-йил январидан ушбу лавозимда фаолият юритиб келган.