«Челси» ва Конте Англия чемпионатини ғалаба билан бошлади

Спорт 16 Август 2016 7579

15 август оқшомида Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда, «Стэмфорд Бриж» стадионида «Челси» ва «Вест Ҳэм» клублари куч синашди. Дерби мақомидаги бу ўйин мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда «Челси» ташаббусга эга бўлса-да, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар ҳимоячиси Аспиликетага нисбатан жарима майдони ичида қўполлик қилди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Эден Азар уни аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг «Вест Ҳэм» жонланиб қолди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта бошлади. 77-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бурчак зарбасидан оширилган тўпни «Челси» ҳимоячилари қайтара олишмади, уни эгаллаб олган Коллинз жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба йўллади - 1:1.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига саноқли сониялар қолганида мезбонлар ҳужумчиси Диего Коста чамаси 25 метр масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ, пастки бурчагига тўпни киритиб юборди - 2:1.

Шу тариқа Конте бошчилигидаги «Челси» Англия чемпионатини ғалаба билан бошлади.

Англия чемпионати. 1-тур.
15 август. Лондон. «Стэмфорд Бриж»

«Челси» – «Вест Ҳэм» 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: Азар (47 пен), Диего Коста (89) – Коллинз (77)

Челси – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Канте, Матич, Оскар (Батшуайи, 85), Виллиан (Педро, 80), Азар (Мозес, 85), Диего Коста.
Вест Ҳэм – Адриан, Коллинз, Рид, Масуаку, Куяте, Антонио (Байрэм, 52), Нобл, Нордтвейт (Пайет, 67), Айю (Тере, 35), Валенсия, Кэрролл.
Огоҳлантиришлар: Канте (3), Диего Коста (19), Коллинз (21), Антонио (46), Аспиликуэта (75), Педро (90).

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 23317 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 25004 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12894 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54161 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 535 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1977 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1756 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1637 Жамият
Кўпроқ янгиликлар