ДНК компьютер таҳлили касалликларни топишда ёрдам беради

Жамият 16 Август 2016 3135

Олимлар тасарруфидаги беморларнинг генетик таҳлили ва касалликларнинг мунтазам равишда тўлдирилиб бориладиган маълумотлар базаси натижаларининг компьютер таҳлили аниқ ташхис қўйиш имконини беради, бу айниқса, ноёб касалликларга тааллуқли. Бу ҳақида Genetics in Medicine журнали маълум қилди. 

Ноёб генетик касалликлар тахмин қилинадиган беморларнинг 75 фоизи биринчи ДНК таҳлилидан кейин тўғри натижа олишмайди. Бироқ генетик касалликларнинг маълумотлар базаси тез ўсиб бормоқда. Олимлар ҳар йили 250 шундай касалликнинг сабабларини топишади.

"Бизнинг тадқиқотимиз ДНК тест натижаларининг қайта таҳлил қилиниши катта фойда келтириши мумкинлигини кўрсатмоқда, ахир мунтазам равишда кашфиётлар қилинмоқда", - деди тадқиқот муаллифларидан бири Стэнфорд университети Тиббиёт мактаби педиатрия профессори Жон Бернстайн. 

"Бироқ бизда бундай таҳлилни илгариги олимлар ва тиббиёт ходимларига ўхшаб қўлда ўтказиш учун етарли кишилар йўқ", - дея қўшимча қилди тадқиқотнинг катта муаллифи, Стэнфорд университети онтогенетика, компьютер фанлари ва педиатрия профессори Жил Бежерано.

Тадқиқот давомида олимлар геномларни автоматик таққослаш генетик касалликларни топишга ёрдам берадими ёки йўқ - текшириб чиқишди ва "технология унга қўйилган вазифани муваффақиятли бажармоқда" деган хулосага келишди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар