Германияда фалокатга учраган самолёт учувчиси ёрдам келишини кутиб 12 соат давомида дарахтда ўтирди

Жаҳон 16 Август 2016 4493

Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал ерида фалокатга учраган енгил моторли самолёт учувчиси ёрдам келишини кутиб 12 соат давомида дарахтда ўтирди, деб хабар бермоқда Focus нашри.

Учувчи 15 август кечки пайт Швебиш-Гмюнд шаҳри атрофида фавқулодда қўнишни амалга оширган. Унинг самолёти дарахтларга илиниб қолган. Қутқарувчилар 59 ёшли учувчига ёрдамга 16 август эрталабки пайтгина етиб келишган. Учувчи 25 метр баландликда самолёти кабинасида деярли 13 соат вақт ўтказган. 

Маълум қилинишича, учувчи жабр кўрмаган, бироқ эҳтиёт чораси сифатида шифохонага олиб борилган. "Унинг аҳволи бундай шароитлар учун меъёрида", деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили.

Эркакни қутқаришда 60 дан кўпроқ одам иштирок этган, улар орасида ўт ўчириш хизмати, полиция, тез ёрдам ходимлари бўлган. Фалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар