Хитой армияси ХХР Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида кенг қамровли ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди, дея хабар қилмоқда мамлакат мудофаа вазирлиги. 

11-15 август кунлари бўлиб ўтган машғулотларда 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этган. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, машғулотлар чоғида 21 турдаги юқори технологияли қуроллар, хусусан дронлар ҳам синовдан ўтказилган. 

Июль ойи охирида Хитой қуролли кучлари мамлакат жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор вилоятида ҳам йирик ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказган эди. 

Хитой ҳукуматига кўра, Шинжон-Уйғур мухториятида "Шарқий Туркистон" террорчи ташкилоти фаолият кўрсатиб келади. У, "Ал-Қоида" каби халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқа ўрнатгани хабар қилинади.