Хитой маҳсулотлари жаҳон смартфон бозорининг 44 фоизини эгаллади

Технология 16 Август 2016 3028

DigiTimes Research тадқиқот агентлиги ўзининг шахсий манбасига асосланиб маълум қилишича, Хитой смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажми кўтарилмоқда. 2016 йилнинг иккинчи кварталида Хитой компаниялари 145,9 миллион мобил қурилма жўнатишган. Бу ўтган кварталга қараганда 13 фоиз ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга кўпни ташкил этади. Айни дамда Хитой маҳсулотлари жаҳон смартфон бозорининг 44,1 фоизини эгаллаган. Хорижда Хитой смартфонларининг сотилиши ўтган кварталга қараганда 20,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 17,7 фоизга ошган.

Бозордаги Хитой компаниялари қуйидаги тартибда ўрин олган: Huawei Technologies омадли компания сифатида ўз рақобатчиларидан 18,8 фоизга ошиб кетган. Унинг ортидан Oppo 11,5 фоиз, учинчиликда эса Vivo ва Xiaomi 9 фоизлик натижа билан бормоқда. Қуйидаги рўйхатда компаниялар бозордаги улушларига нисбатан жойлаштирилган:
•  TCL - 5,3 фоиз;
•  ZTE - 5,3 фоиз;
•  Lenovo - 4,7 фоиз;
•  Gionee - 4,5 фоиз;
•  Meizu - 2,5 фоиз;
•  Coolpad - 2,1 фоиз.
Смартфонларни экспорт қилиш бўйича Huawei (21,8 фоиз), TCL  (11,3 фоиз), ZTE  (10,1 фоиз), Lenovo (8,2 фоиз), Oppo (6 фоиз), Xiaomi (3,8 фоиз), Gionee (3,2 фоиз), Vivo (2,4 фоиз) компаниялари жой эгаллаган.

Кўпроқ янгиликлар