"Хонда" янги авлоддаги Civic хэтчбекининг суратларини намойиш қилди

Технология 16 Август 2016 2533

Honda компанияси 10-авлоддаги Civic хэтчбекининг расмий суратларини тарқатди. Ҳозирча моделнинг Шимолий Америка учун версияси суратлари чоп этилди. Бу машина кузда сотила бошланади. Машинанинг Европа варианти октябрда Париж автосалонида намойиш қилинади, сотувга эса 2017 йил бошида чиқарилади.

Янги машина 2015 йилда Женевадаги моторшоуда тақдим қилинган шундай номдаги прототип услубида бажарилган. Суратларда моделнинг қимматбаҳо версияси Sport Touring тасвирланган. У стандарт моделдан тажовузкор кузов осма деталлари, жумладан орқа спойлер, кенгайтирилган ён "юбкалар", иккита тутун чиқариш қувури билан фарқланади. 

АҚШда машина 1,5 литрли бензин двигатели билан таклиф қилинади, бу двигатель стандарт версияда 174 от кучига, қимматбаҳо версияда эса 180 от кучига эришади. Узатмалар қутиси олти поғонали  механикёки вариатор кўринишида ишланган. 

Машинанинг европача варианти учун 1 литрли бензинли двигатель асосий двигатель бўлади. Унинг қуввати 100 от кучини ташкил қилади. Бундан ташқари, 1,5 литрли пуркамали ва 1,6 литрли дизель двигателлар ҳам таклиф қилинади. 

Машина мослашувчан круиз-контроль, бош ёруғликнинг ёруғлик-диодли фаралари, йўлда қаторлаб ҳаракатланишни кузатиш тизими, олд тўқнашувлардан огоҳлантирувчи функция билан жиҳозланади. Бундан ташқари, машина учун Apple CarPlay ва Android Auto’га эга мультимедиа мажмуасини буюртириш мумкин. 

Кейинроқ машинанинг қувватланган Type R варианти пайдо бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, хот-хэтч икки литрли, 310 от кучидан 345 от кучигача бўлган двигатель билан жиҳозланади. Бу модель 2017 йил охирларига яқин намойиш қилинади.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар