Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат фонди 2016 йилнинг январь-февраль ойларида 1646 та тадбиркорлик субъектига ташқи бозорда ўз товар ва хизматларини юрғизиш учун юридик, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, 1,32 млрд долларлик экспорт шартномалари тузилди. 379 та тадбиркорлик субъекти 643 млн долларлик экспорт қилишга муваффақ бўлди.

Кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланадиган бўлса, Фонд томонидан қўллаб-қувватланганлар сони 164 тага кўпайган. Экспорт ҳажми эса 26 фоизга ёки 131 млн долларга ошган.