Лондонда Букингем саройига пичоқ билан киришга уринган талаба ҳибсга олинди. Кейинроқ судда шу нарса маълум бўлдики, Хитойдан келган 25 яшар йигит қиролича Елизавета II ни жонига қасд қилишни мақсад қилган.

Daily Mail нашрининг ёзишича, воқеа 12 август куни бўлган, аммо негадир айнан бугун маълум қилинмоқда.

Шеффилддаги университет талабаси Хан Жанг пичоқни пойафзали ичига яшириб, саройга кирмоқчи бўлган, аммо ўзини жуда нотабиий тутган. Қўриқчилар уни ушлашган. Кейнчалик у Шеффилддан Лондонга қироличани ўлдириш учун келганини айтган. Эндиликда Жанг психологик экспертизадан ўтказилади.