Қозоғистоннинг Оқтобе вилояти суди 2014 йил сентябридан 2015 йил февралигача Украинанинг Донецк вилояти ҳудудидаги жангларда қатнашган Қозоғистон фуқаросига нисбатан очилган жиноий ишни кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"2015 йил февралида эркак Қозоғистонга шахсий маиший муаммоларини ҳал қилгани қайтган. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг Оқтобе вилояти департаменти ходимларининг 24 февралдаги тезкор-қидирув тадбирлари давомида эркакнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди", деб маълум қилинди суд матбуот хизматида. 

Таъкидланишича, эркак, жумладан, тан олинмаган Донецк халқ республикасида аҳоли пунктларини мудофаа қилиш ва ҳарбий қисм объектларини қўриқлаш билан шуғулланган.