Мисрлик дзюдочи исроиллик рақибига қарши баҳсдан кейин унга ҳурматсизлик қилгани учун Олимпиададан ҳайдаб юборилган

Спорт 16 Август 2016 12116

Мисрлик дзюдочи Ислом ал-Шехаби Рио-2016 Олимпиадаси доирасида исроиллик Ору Сассонга қарши мағлубиятли беллашувдан кейин рақиби билан қўл бериб хайрлашмагани учун хайфсан олди ва уйига жўнатиб юборилган. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси сайтида маълум қилинган.

Мазкур ҳодиса 12 август куни, +100 килограмм вазн тоифасида 1/32 финалда татамига чиққан Сассон ва Шехаби ўртасидаги беллашувдан сўнг юз берганди. Учрашув исроиллик дзюдочининг ғалабаси билан якунланган, баҳс якунлангач, мисрлик спортчи дзюдода қабул қилинган таъзим ўрнига бошини секингина эгиб қўйган. Ғолиб Шехабининг олдига қўлини сиқиш учун келганида, у рақибини рад этиб, татамидан чиқиб кетганди.

ХОҚ Шехабининг бундай ҳаракати Олимпиаданинг қадриятлари сифатида муҳрланган фейр-плей ва дўстлик руҳияти принципларига мос эмаслигини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар