Норвегия жорий июлда 2011 йил мартидан бери бир кунлик нефть қазиб олиш ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткичларга эришди. Ўтган ойда Норвегия шельфида ҳар куни 1,728 баррель нефть қазиб олинган. Бундан Норвегия нефть директоратининг дастлабки маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Июнда Норвегиянинг бир кунлик нефть қазиб олиш ҳажми 1,44 млн баррелни, 2015 йил июлида эса 1,56 млн баррелни ташкил қилган.  

Норвегиядан етказиб берилган газнинг умумий ҳажми июлда 9,1 млрд кубметрни ташкил қилган, бу июндагидан 0,9 млрд кубметр қўпроқ бўлган. Шу тариқа, нефть директоратининг прогнозлари 10 фоизга яхшиланган. Статистик маълумотларга 2016 йил мартида газ қазиб олиш бошланган Баренц денгизидаги "Голиаф" кони катта таъсир кўрсатган.  

Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Норвегия шельфида 342 млн баррель нефть ва 70 млрд кубметр газ олинган.