Рио-2016 мусобақаларида қатнашаётган Ўзбекистон вакиллари медаллар сонини бирин-кетин ошириб боришда давом этмоқда. Бу эса жамоага ўз рекордини янгилаш имконини берди. Янада аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси 2004 йилда Афинада ўтган ўйинларда қўлга киритган натижасини янгилади. Ўшанда жамоа 2та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза эгаси бўлган эди.

Ҳозирда терма жамоа ҳисобида 2 та олтин ва 4 та бронза медали мавжуд. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг зўр натижа ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон жами медаллар сони бўйича ҳам рекордини янгилади. Ҳозирча аниқ 8та медаль нақд қилинган. Боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида финалга етиб борган ва камида кумуш медаль масаласини ҳал қилган. Яна бир боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзи учун минимум бронза медалини нақд қилиб қўйган.

Баҳслар давом этаётгани инобатга олинса, медаллар сони ошиши мумкин.