БМТ Бош котиби Пан Ги Мун шахсан ўзи ташкилот раҳбари сифатида аёл кишини кўришни истаётганини маълум қилган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Пан Ги Муннинг Бош котиблик муддати 2016 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етади. Унинг сўзларига кўра, ташкилотни бошқарувчи сифатида аёл кишининг майдонга чиқиш “вақти келган”.

Айни дамда ташкилот раҳбарлигига 11 киши ўз номзодини илгари сурган. Уларнинг олти нафари эркак киши, беш нафари эса аёллардир.