Россия федерацияси президенти Владимир Путин бугун маълум қилдики, Россия чин дилдан Туркия билан дўстона муносабатларини тиклашга интилмоқда.

«Биз Туркия билан дўстона муносабатларни тикламоқчимиз. Бу давлат билан кўп йиллар давомида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб келган», — дея Владимир Путиннинг сўзларини келтиради ТАСС.    

«Туркия президенти Эрдўғаннинг Россияга охирги ташрифи шуни кўрсатдики, икки томон нафақат муносабатларни тиклашни, балки муносабатларни ривожлантиришни истайди», — дея қўшимча қилган РФ президенти.