Рио-2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Викас Кришанга қарши рингга чиқиб, уни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 15 август бокс баҳсларида Бектемирнинг рақиби маълум бўлди.

Мексикалик Мисаэль Родригес мисрлик Хоссам Абдинни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олди ва ярим финал баҳсида Ўзбекистон вакили Бектемир Мелиқўзиев билан рингга кўтариладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича ярим финал жанглари 18 август куни бошланади.