15 август куни бўлиб ўтган саралаш босқичини муваффақиятли якунлаган Герасим Кочнев бугун Рио—2016 Олимпиадасининг каноэда эшкак эшиш баҳслари финалида иштирок этди.

Кочнев стартни у қадар яхши олмади ва унинг натижаси финишга қадар ёмонлашиб борди. Дастлабки 250 метр масофада у бешинчи, масофанинг ярми ва 750 метрда 6-ўринни эгаллаб турганди. Якунда маррани еттинчи бўлиб кесиб ўтди. У 4.04.20 дақиқалик натижа қайд этди.

Германиялик Себастьян Брендли Олимпиаданинг икки карра чемпионига айланди. Кумуш ва бронза медаллар Бразилия ва Молдова вакилларига насиб этди.