Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 16 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти билан кўрсатилган).

 

Каноэда эшкак эшиш

Ўзбекистон спортчиси Герасим Кочнев каноэда эшкак эшиш бўйича финал баҳсларига киришади. Беллашув Тошкент вақти билан 17:08да бўлиб ўтади.

Байдаркада эшкак эшиш

Ўзбекистонлик яна бир спортчи Алексей Мочалов байдаркада эшкак эшиш бўйича 9-16-ўринлар учун баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 18:12да бўлиб ўтади.

Енгил атлетика

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Валентина Кибалникова 100 метрга тўсиқлар оша югуришнинг саралаш баҳсларида иштирок этади. Унинг иштирокидаги баҳслар Тошкент вақти билан 19:40да бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ўзбекистонлик яна бир енгил атлетикачи Юлия Тарасова узоқликка сакраш баҳсларининг саралашида иштирок этади. Беллашув Тошкент вақти билан 05:05да бўлиб ўтади.

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик икки нафар оғир атлетикачи Сардорбек Дўстмуродов ва Рустам Жангибаев Рио Олимпиадасининг оғир атлетика баҳсларига киришишади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 23:30да ўтказилади.

Бокс

Рио Олимпиадасида зафарли юриш қилаётган Ўзбекистон боксчиларининг чорак финал баҳслари бугун ўтказилади. Унга кўра, Фазлиддин Ғоибназаров 64 килограммгача вазн тоифасида АҚШлик боксчи Рассел Грай билан учрашади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15да ўтказилади. Муроджон Аҳмадалиев эса 56 килограммгача бўлган вазн тоифасида аргентиналик спортчи Мелиан Эзикель билан рингга кўтарилади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:45да бўлиб ўтади. Яна бир ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов (+91 ) Буюк Британия вакили Жозеф Жойс билан куч синашади. Баҳс Тошкент вақти билан 02:45да ўтказилади.