Руслан Нуриддинов: "Бу юртимнинг медали, ўзбегимга совға бу" (Видео)

Спорт 16 Август 2016 37748

Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль олиб келган оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов ўз жамоадошлари даврасида ғалабадан кейинги ҳаяжонли фикрларини билдириб ўтди. Бу видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалмоқда.

"Энг қийин тўрт йил ўтди, худога шукр. Ўзбекистонимга, ҳамма-ҳаммага юртдошларимга, шу ерга тўпланганларга раҳмат.

Шу олтин медаль сизларники, ҳаммангизники. Раҳмат. Болаларга айтдим, бу юртимнинг медали, ўзбегимга совға бу", деган чемпион.

Кўпроқ янгиликлар