Тайвандаги машғулот вақтида танк дарёга қулаб тушиши оқибатида 4 ҳарбий ҳалок бўлди

Жаҳон 16 Август 2016 5133

Тайвань оролида ўтказилаётган ҳарбий-ўқув машғулоти чоғида СМ-11 русумли танк дарёга қулаган ва 4 киши ҳалок бўлган. Ҳарбий техника ичида 5 киши бор эди.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, бу воқеа Пиндун уездида рўй берган. Механик ҳайдовчи танк ичида омон чиқишга муваффақ бўлган, у жароҳат ҳам олмаган.

Айни вақтда ҳодиса юзасида текширув ишлари бошланган.

Кўпроқ янгиликлар