Бугун Тошкент шаҳридаги Муқумий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси яқинида узун тирбандликлар юзага келди.  "Новза" метро бекати яқинидан ҳаракатланган автомобиллар бу тирбандликлар туфайли узоқ вақт мобайнида ҳаракатсиз қолишди.

Гувоҳларнинг маълумотига кўра, "Миллий боғ" бекатидан "Новза" бекати ҳудудигача бўлган масофада "автомобиллар карвони" пайдо бўлган.

Бундан олдинроқ Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида шаҳарда янги транспорт ҳалқасини шакллантираётган Нурафшон кўчасининг давом эттирилиши ва Муқимий кўчаси бўйлаб йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан ҳайдовчилардан юзага келаётган ноқулайликларга яна 1 ҳафта муддатга сабр қилиш сўралганди.

22 августдан Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари ўз якунига етади ва чекловлар олиб ташланади.