Туркия прокуратураси исломий мухолифат Фатҳуллоҳ Гуленга 1,9 минг қамоқ жазоси ва 2 миллион 210 минг кунлик маъмурий жарима тайинланишини талаб қилди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабар қилди. 

Гулен 1999 йилдан буён АҚШда Пенсильвания штатида яшаб келмоқда. Турк ҳукумати Гулен ва унинг террорчи ташкилотини Анқара ва Истанбулда ҳарбий тўнтарув ҳаракатини амалга оширганликда айбламоқда. Исён Туркия Қуролли кучлар офицерлари ва аскарлардан иборат гуруҳ томонидан ташкиллаштирилган.  

Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракати натижасида 246 нафар киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.