Микроблоглар тармоғи бўлмиш Twitter Миллий футбол лигаси (МФЛ) ўйинларини катта экранларда “жонли” транслация қилиш билан шуғулланади. АҚШ Миллий футболи ўйинларини бепул томоша қилиш учун Apple TV телепраставкаларидаги Twitter иловасидан фойдаланиш лозим бўлади.

The New York Times нашрининг ёзишича, компания мазкур масала юзасидан Apple билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Нима учун Twitter’га ушбу йўналишда иш олиб бориш зарур бўлиб қолгани тўғрисида ҳеч қандай тафсилотлар берилмаган.

Twitter МФЛнинг оммавийлигидан фойдаланган ҳолда Apple  компаниясидан App Store’да муҳим кенгайтмаларга эга бўлишни мақсад қилган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, Twitter Apple TV’нинг янги функцияси бўлмиш “Телетаржимон” дастури борасида ҳам келишувга эришиши мумкин.