СВОЖЖДЛҚК департаментининг Учтепа туман бўлими томонидан олиб борилган қатор чора тадбирларда Алибек ва Асом Матчоновлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган), Раул Дўстметов ҳамда Улуғбек Боймирзаев фуқаро Гулмира Эҳсоновага 18 минг АҚШ долларини «қора бозор» нархида келишиб, сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланиб, уларнинг жинояти фош этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри ёзмоқда.

Тадбир давомида ҳуқуқбузарлардан ноқонуний равишда муомалага киритиш учун тайёрлаб қўйилган валюта қимматликлари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.