Ўйинчоқ темир йўллар видеосини чоп этувчи 5MadMovieMakers канали ўйинчоқ машина шаҳар шароитларида қурилган Hot Wheels тарнови бўйича кетаётгани видеосини чоп этди. Видео машиначанинг металл шассисига скотч билан маҳкамланган GoPro камерасига суратга олинган.   

Видеода машина бир тарновдан иккинчи тарновга сакраётгани, туннел ва ҳаттоки сув ҳавзаси орқали ўтаётгани тасвирланган. Видеога изоҳда муаллиф роликни монтаж қилишда 11 та улашни амалга оширишига тўғри келганини айтган. Унинг айтишича, машинача сув ҳавзасида меъёрида ҳаракатланган ва фақатгина икки марта тарновдан тушиб кетган. Бундан ташқари, трек сузиб кетмаслиги учун уни тошга бойлаб қўйишга тўғри келган. Трассанинг умумий узунлиги 60 метрни ташкил қилган.