Жанубий Африкада яшовчи жуфтлик 19 йил аввал йўқолган қизини топди

Жамият 16 Август 2016 10495

Селеста ва Морне Нёрс қизларининг мактабдаги дугонасини учратганда уларнинг бир-бирига жуда ўхшашлигидан ҳайратга тушишди. Бу нотаниш қиз уларнинг 19 йил аввал ўғирлаб кетилган қизи бўлиши мумкинми?

ДНК тести қандай натижани кўрсатар экан? 

Ҳозир Зефани 19 ёшда, Грут Шур шифохонасидан ўғирланган пайтда эса, у бор-йўғи 3 кунлик бўлган.

1997 йилнинг 30 апрелида Кейптаундаги туғруқхонада кесерча кесиш йўли билан қиз фарзандни дунёга келтирган она ухлаб ётган вақтида шифохона ходими кийимида бўлган аёл болани ўғирлаб кетган.  

Аёл 17 йил давомида Зефанини ўз боласидек катта қилган, бу сирни ҳеч кимга очмаган. 

Зефани биологик ота-онаси яшаган шаҳарда улғайди. Тақдирнинг ўйинини қарангки, Нёрсларнинг кичик қизи мактабда ўзи билмаган ҳолатда опаси билан дўст тутинади. 

Зефанининг синглиси опаси ўғирлаб кетилгандан тўрт йил ўтиб дунёга келган. Мактабда қизларни кўпчилик бир-бирига жуда ўхшатавергач, улар дўстлашиб кетишган. 

Жуфтлик кичик қизининг дугонасини кўришлари билан уларнинг ўхшашлигидан ҳайратга тушишди ва воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ҳукумат идоралари билан боғланишди. 

Ўтказилган ДНК таҳлиллари Зефани Нёрслар оиласининг биологик фарзанди эканлигини тасдиқлади. 

Зефанининг биологик ота-онаси ОАВга берган интервьюларида қизларини топишдан ҳеч қачон умидларини узмаганликларини айтган бир пайтда, қиз ижтимоий хизматлар қарамоғида қоладиган бўлди. 

Жанубий Африка ОАВга кўра, қизнинг ота-онасига ундан хабар олиб туришга рухсат берилди. 

Зефани Нёрсни Кейптаундаги туғруқхонадан ўғирлаб кетган аёлга 10 йиллик қамоқ жазоси белгиланди. 

Қизнинг шахсини ҳимоя қилиш учун уни ўғирилаган аёлнинг номи ошкор этилмади. 

Зефани Бола тўғрисидаги Қонун Маркази ёрдамида шундай қарорга келганини маълум қилди. "Ушбу синовлардан ўтишда мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга, шу жумладан мени излашдан тўхтамаган кишиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳозирги ҳолатда мен тўғри қарор чиқардим", - дейди у.

 

Кўпроқ янгиликлар