Жоао Авеланж 101 ёшида оламдан ўтди

Спорт 16 Август 2016 3594

Халқаро футбол федерациялари уюшмасининг (ФИФА) собиқ президенти Жоао Авеланж 101 ёшида, Рио-де-Жанейро шаҳрида вафот этди. 

Авеланж 16 август куни кириб келган паллаларда ҳаётни тарк этган. Июль ойида у зотилжам (пневмония) хасталиги ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилганди. Авеланж  2015 йилнинг ноябрида ва 2014 йилнинг июнида ҳам шифохонага тушган, аммо тезда унга жавоб берилганди.

Рио-де-Жанейро шаҳрида туғилган Авеланж 1936 йилда сузиш, 1952 йилда эса сув полоси бўйича Олимпиада ўйинларида иштирок этган.

Спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг у маъмурий ишларга ўтиб кетди. Авеланж 1955–1963 йилларда Бразилия Миллий олимпия қўмитаси аъзоси, 1963–2011 йилларда эса Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси бўлган.

1974 йилда британиялик Стенли Роуз ўрнини эгаллаган Жоао Авеланж ФИФАнинг еттинчи президенти бўлди. У Европа вакили бўлмаган ФИФАнинг биринчи раҳбари сифатида қайд этилди.

У 1998 йилга қадар ФИФА ташкилотини бошқарган, 90-йиллар бошидаги коррупцион можарога алоқадорлиги ҳақидаги хабарлардан кейин лавозимини тарк этганди. 2013 йилда Авеланж ФИФА фахрий президентлигидан ҳам кетганди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар