Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-24, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.