19 август куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида табиий газ узилади. Бу ҳақда мамлакатнинг жанубий пойтахти сифатида кўриладиган ушбу шаҳар мэриясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берган.

Қайд этилишича, "Хўжаобод-Ўш" газ қувурида ("Газпром Қирғизистон" филиали) таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан шу куни соат 08:00дан 17:00гача шаҳарда газ бўлмайди.