Яқин бир неча йилларда самолёт бортлари қандай кўринишда бўлишига қизиқяпсизми? Жавобингиз "ҳа" бўлса, ушбу видео айнан сиз учун! 

Маълумки, бугунги кунда илм-фан ва технология шиддат билан ривожланиб бормоқда. Инсонга қулайлик туғдириш мақсадида самолёт бортларида ҳам катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. CNN яқин келажакдаги самолёт бортлари видеосини тақдим этди. 

Видеода курсиларнинг жойлашиш учун янада қулайлаштирилгани ва замонавий технология қурилмалари билан таъминланганини кўриш мумкин. Ювиниш хоналари ва юкхоналарда ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган. Борт дизайни алоҳида таҳсинга сазовор. Хуллас, минг марта эшитган кўра, бир марта кўрган афзал.