АҚШнинг Калифорния штатидан 80 мингдан кўпроқ одам ёнғин туфайли эвакуация қилинади

Жаҳон 17 Август 2016 1682
Фото: © РИА

АҚШнинг Калифорния штатидан 80 мингдан кўпроқ одам аҳоли пунктларига яқинлашиб келаётган ўрмон ёнғинлари туфайли ўз уйларидан эвакуация қилинади. 

Таъкидланишича, олов қуруқ об-ҳаво ва шамол сабабли жуда тез тарқамоқда. Штат ҳукумати ёнғин сабабли 82 минг кишини эвакуация қилишга қарор қилди.

Ёнғин бир неча кун аввал Лэйк округида бошланган ва тез орада Лоуэр Лэйк шаҳрига етиб борган. Шаҳар узра қуюқ қора тутун турибди, бир нечта бинолар аланга ичида қолган.

Кўпроқ янгиликлар