Америкалик актёр Марк Уолберг уни ҳамкасби Мэтт Дэймон билан адаштиришлари ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда Extra TV.

Уолберг "Учинчи ортиқча", "Трансформерлар: қириш даври", "Жангчи" фильмларида, Дэймон эса "Оушеннинг 11 дўсти", "Доно Уилл Хантинг", "Борн идентификацияси" фильмларида суратга тушган. Улар биргаликда "Адашганлар" фильмида роль ижро этишган.

"Одамлар мени "Борн идентификацияси" фильмида ёқтиришларини айтишади. Мен эса уларга миннатдорчилик билдираман", деб айтмоқда Уолберг. Унинг айтишича, Дэймонга эса одамлар "Учинчи ортиқча" фильмидаги роли ёқишини айтишади. 

Уолбергнинг айтишича, уни Дэймон билан адаштирганларни ҳеч қачон тўғриламайди. "Мен шунчаки "Каттакон раҳмат. Мени "Борн идентификацияси-4"да кўринг деб айтаман", деб таъкидламоқда актёр.  

Аввалроқ Риодаги Олимпиадада камончилар баҳсида кумуш медални қўлга киритган америкалик спортчи Брейди Эллисон актёр Леонардо ДиКаприога ўхшатилгани маълум қилинганди.