Apple компанияси Хитойга инвестициялар ҳажмини оширмоқчи ва Осиё-Тинч океани ҳудудидаги биринчи тадқиқот ва ишланмалар марказини қурмоқчи. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук маълум қилди.  

Кук бу ҳақда Хитойга сафари давомида маълум қилди. У Хитойга охирги 4 ой ичида иккинчи марта ташриф буюрди. Бу ташаббус компаниянинг маҳсулотларига ушбу минтақада талабнинг кескин тушиб кетгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, маҳаллий  ҳукумат хорижий технологияларга нисбатан жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда.   

Apple раҳбари Хитой бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли билан суҳбатда янги марказ жорий йил охиригача қуриб битказилишини таъкидлаб ўтган. Унда хитойлик муҳандислар ишлайди ва бу маҳаллий ҳамкорлар ва университетлар билан алоқа ўрнатишга имкон беради.