Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг 24 август куни бўладиган ўртоқлик учрашувидаги рақиби - Буркина-Фасо ушбу назорат ўйини учун таркибини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди. 

Буркина-Фасо Тошкентдаги ўйинга 22 нафар футболчи билан ташриф буюради. Таркиб маҳаллий чемпионатда иштирок этадиган клублар вакилларидан ташкил этилган.

Қуйида Буркина-Фасонинг Ўзбекистонга қарши ўйин учун ташриф буюрадиган футболчилари рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Айме Зонго (ЮСО), Боубакар Конате (ЮСКО)

Ҳимоячилар: Якуба Кулибали (РСБ), Исмоил Ҳамед Савадого (“Сантос”), Тапсоба Сулаймони (ЮСО), Исмоил Загре (“Козаф”), Коанда Сулаймоний (ЭФО), Фусейни Беао (РСБ), Арманд Исмоил Оуэдраго (ЮСО), Ҳерман Каяде (“Козаф”).

Ярим ҳимоячилар: Эдмонд Файсал Тапсоба (“Салитас”), Багбема Юсуф Барро (“Салитас”), Саканде Сулаймоний (“Козаф”), Исмоил Лингани (“Козаф”), Сомайла Диао (“Сантос”), Сибири Арнауд Санао (“Ажеб”), Амаду Туре (“Ажеб”).

Ҳужумчилар: Стефан Банде (ЮСО), Ҳассими Барри (Юсо), Раззоқ Бенин (ЮСКО), Абдулкарим Багуин (“Межестик”), Иброҳим Гуигама (ЮСО).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Буркина-Фасо ўртоқлик учрашуви 24 август куни, «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 20:00да бошланади.