Енгил атлетика бўйича Россия терма жамоаси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида 4х100 эстафета югуришида қўлга киритилган олтин медалидан маҳрум этилди. Бунга эстафетада иштирок этган спортчи Юлия Чермошанскаянинг допинг-намунаси ижобий натижа бергани сабаб бўлган. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди

Пекин Олимпиадасида олинган допинг-намуналар қайта текширилгандан кейин бундай қарорга келинган.

Чермошанская намунаси иккита тақиқланган моддага ижобий натижа берган.