Эвакуаторда олиб кетилаётган машина тезлигини меъёрдан «ошириб» юборди

Жамият 17 Август 2016 9058

Россиянинг Татаристон республикаси фуқароси, тезликни оширганлик учун жарима тўлаш тўғрисида огоҳлантириш мактубини олди, деб хабар қилмоқда  РИА «Новости». Воқеанинг ғаройиблиги шундаки, жарима ёзилган машина «тезликни меъёридан оширган» вақтда эвакуаторда олиб кетилаётган бўлган.

Ушбу мактубнинг суратини маҳаллий фуқаро ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирган. Мактубда таъкидланишича, унинг автомобили белгиланган меъёр 60км/соат бўлишига қарамай, соатига 82 км тезликда ҳаракатланган. Аммо, ДАН қарорига илова қилинган суратда, машинанинг эвакуатор устида тургани яққол кўриниб турибди. 

Татаристон давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси, жарима бекор қилинганини маълум қилиб, бундай ҳодиса қандай рўй берганига изоҳ бера олмаган. 

Ҳозирги вақтда, Hyundai эгасига ёзилган жарима бекор қилинган. Чунки, у автоҳалокат жойидан Hyundai машинасини олиб кетиши учун хусусий эвакуаторни чақирган. Шунга кўра, аслида айни эвакуатор белгиланган тезликни оширгани маълум бўлади. Эндиликда, эвакуатор ҳайдовчисига жарима солиш бўйича чоралар кўрилмоқда. 

Йўл ҳаракати инспекцияси вакилининг сўзига кўра, йўллардаги қонунбузарликларни қайд қилувчи «Кордон» тизими жаримани эвакуатор рақамига ёзиши керак бўлган. Аммо, дастур хатоликка йўл қўйган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар