Daily Mail нашри Рио-де-Жанейрода Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган шимолий кореялик гимнаст Ли Сегваннинг тақдирлаш маросими вақтидаги юз ифодасига эътибор қаратди. У бошқа чемпионлардан фарқли равишда қувончини намоён этмаган ва ҳиссиётларини тийиб, кўзидан бир томчи ёш чиқармаган.

Ли Сегван спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича мусобақасида ғолиб бўлиб, олтин медаль олди. Мусобақада унга рақиблик қилиб, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган россиялик Денис Аблязин ва япониялик Кензи Ширак хурсанд ҳолатда суратларга тушишди.

Ли нашрларга берган интервьюсида деган: «Мен қувонч билан лиммо-лимман. Чунки биламанки, ғалабам давлатимиз раҳбарини хурсанд қилади».

Daily Mail нашридагиларнинг ҳисоблашича, Ли Сегван Пхеньянга яна қайтишини ўйлаб, маъюс қиёфада эди.

Нашрнинг ёзишича, шимолий кореялик спортчиларни Олимпиада давомида махсус бириктирилган шахслар қатъий назорат қилиб бормоқда. Улардан Олимпиаданинг расмий ҳомийси бўлмиш Samsung компанияси томонидан берилган телефонлар спортчилар бу телефонлар воситасида «бошқа давлатларнинг вакиллари билан боғланмаслиги»ни таъминлаш мақсадида олиб қўйилган.

Қайд этиш керакки, Ли Сегван ўзи ғолиб бўлгани ҳақида эълон қилингач, бир лаҳзага янглишиб, КХДР байроғини  чаппасига тутганди.