Францияда Ним ва Монпелье шаҳарлари ўртасидаги йўналиш бўйича ҳаракатланаётган TER темир йўл таркиби аварияга учраши оқибатида камида 60 одам жабр кўрди, деб хабар бермоқда Romandie. 

Таъкидланишича, аварияга қаттиқ шамол оқибатида темир йўл изига йиқилиб тушган дарахт сабаб бўлган. Поезд унга келиб урилган.  

Маълум қилинишича, 10 киши оғир жароҳат олган.