Халқ банки "Мобил банкинг" хизмат турини таклиф этади

Иқтисодиёт 17 Август 2016 8610

Ахборот асрида яшаётган ҳар қандай киши энг замонавий хизмат турларидан фойдаланишни хоҳлайди. Чунки бунда вақт, масофа ва маблағ тежалади. Халқ банки томонидан йўлга қўйилган “Мобил банкинг” хизмати ана шундай эҳтиёжлар учун айни муддао.

Ушбу хизмат орқали мижозлар (юридик шахслар) ўз ҳисоб-рақамларини мобил алоқа воситаларига ўрнатилган махсус дастур орқали дунёнинг исталган нуқтасидан бошқаришлари мумкин.

“Мобил банкинг” орқали қандай амалларни бажариш мумкин?
Бунда Сиз:
- Пулларингизни ўз ҳисоб рақамингиздан исталган банкнинг ҳар қандай бошқа рақамига ўтказишингиз;
- Ўз ҳисоб рақамингиздаги ҳаракатлар ҳақида доимий равишда маълумот олишингиз;
- Ҳисоб-рақам бўйича кўчирма олишингиз;
- Ўз ҳисоб рақамингиздаги қолдиқларни кузатишингиз;
- Банкга ўтказилган тўлов ҳужжатлари архивини юритишингиз;
- Ҳисоб рақамдаги маблағлар ҳолати ва ҳаракати бўйича ҳисоботлар олишингиз мумкин бўлади.

“Мобил банкинг” хизматига қандай уланиш мумкин?

Бу жуда осон. Бунинг учун фақат бизнинг банкда ҳисоб рақамингиз бўлиши ва шу тизимда хизмат кўрсатиш шартномасини имзолашингиз керак бўлади. Тизим ҳужжатларни тўғри тўлдирилишини тубдан назорат қилиб, хатоларни кўрсатиб боради. Тўлов хабарномаларини расмийлаштиришда хатоликка йўл қўйиб, ҳужжатни жўнатган ҳолатингизда ҳам Сиз уни зудлик билан тўхтатишингиз мумкин ва унда ҳисоб рақами бўйича операция амалга оширилмайди.
Акциядорлик тижорат Халқ банки мижозларга оид операциялар махфийлигини таъминлашга кафолат беради.
Мижозларни тизимга улаш махсус сертификат ёрдамида амалга оширилади. 
Сиз Мобил иловани AppStore ва GooglePlay орқали юклаб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар