Хитойдаги энг йирик тимсоҳ 16 та номзод ичидан ўзига “рафиқа” танламоқда

Жамият 17 Август 2016 5626

Хитойда яшовчи Цзюйэ лақабли йирик тимсоҳ сўнгги уч ой ичида ўзига таклиф қилинган 16 номзод ичидан “хотин танлаш” билан банд. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

2000 йили Хитойга Таиланддан келтирилган 46 ёшли Сиам тимсоҳининг узунлиги 6,5 метрни ташкил қилади, оғирлиги эса 1,5 тонна. Тимсоҳ Фуцзянь музофотининг Сямэнь шаҳрида парваришланади.

Агентлик маълумотига кўра, Цзюйэ илк бор ўзига 2011 йилда “рафиқа” танлаган эди. Орадан 5 йил ўтиб, у яна ана шундай саралашга тайёр турибди.

Яна шу нарса маълумки, унга номзод “хотин”ликка номзод сифатида танланган тимсоҳларнинг узунлиги 3,5-4,5 метр, ёши эса 20-30 атрофида.

Кўпроқ янгиликлар