Рио- де-Жанейрода ўтаётган Олимпиада ўйинлари финалида ютқизган қозоғистонлик боксчи ўз мамлакатидан олтин медалга тенг мукофот оладиган бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилган.

Левит финал баҳсида россиялик боксчи Евгений Тищенко га 0-3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

"Левит Олимпиада финал баҳсида ажойиб натижа ва ғалаб учун ўз иродасини намойиш этди. У кумуш медал соҳибига айланди ва 150 минг доллар миқдорида мукофотга эга бўлди. Қозоғистон бокс федерацияси президенти Тимур Кулибоевнинг қарори билан унга яна 100 минг доллар қўшиб бериладиган бўлди. Иккаласини қўшганда Левит олтин медал учун бериладиган мукофот қийматига эга бўлди", - дейилади матбуот хизмати хабарида.