Кун жадвали: Дунёнинг энг юқори маош олувчи раҳбарлари

Жаҳон 17 Август 2016 53676

Дунё иқтисодиётида етакчи ўринларни эгалловчи мамлакатлар президентлари ва бош вазирлари қанча маош олишини биласизми? InsiderPro дунёнинг энг юқори маош тўланадиган раҳбарлари жадвалини тақдим қилди

Давлат раҳбарлари орасида энг юқори маош АҚШ президентига тўланиши маълум бўлди. Манбага кўра, Барак Обама ўз фаолияти учун бир йилда 400 минг доллар маош олади. Жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган президентлик сайловларидан сўнг бу лавозимни эгаллайдиган сиёсатчига (Ҳиллари Клинтон ёки Дональд Трамп) ҳам худди шундай ҳақ тўланади. Бу сумма уларнинг умумий даромадлари денгизида бир томчи, холос. 

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Билл ва Ҳиллари Клинтон 10,6 миллион доллар пул ишлашган, Дональд Трамп эса - 560 миллион доллар. 

Энг юқори маош олувчи давлат раҳбарлари рўйхатида АҚШ президентидан кейинги ўринларда Жастин Трюдо, Ангела Меркель, Синдзо Абэ, Жейкоб Зума, Франсуа Олланд, Тереза Мэй, Владимир Путин, Маттео Ренци, Дилма Русеф, Нарендра Моди, Си Цзиньпин номлари қайд этилган. 

Россия президенти Владимир Путин ушбу рўйхатнинг саккизинчи поғонасидан ўрин олган. Унинг йиллик даромади тахминан 8,9 миллион рублдан (137 минг доллар) иборат. 

Кўпроқ янгиликлар