“Лестер” ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез ўзининг жамоадаги тақдири ҳақида гапириб берди.

“Бугунги кунда мени “Лестер”ни тарк этишга кўндира олувчи 2та ёки 3та клуб бор. Бироқ мен кейин ҳам Англияда ўйнашни хоҳлардим. Бу суперлига. Бу ерда иложи борича кўпроқ ўйнашни хоҳлайман”, – деди Маҳрез .

Футболчининг “Лестер” билан шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар белгиланган.