NASA Марс парвозига энг яхши робот модели учун миллион доллар мукофот пули ваъда қилди

Жаҳон 17 Август 2016 1843

NASA Марсга уча оладиган роботнинг виртаул моделини яратиш бўйича танлов эълон қилди. Энг яхши лойиҳа муаллифи бир миллион доллар олади, деб хабар бермоқда агентликнинг расмий сайтига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 
      
"Алоқанинг ушланиши шароитида ишлай оладиган аниқ ва самарали роботехника Марсга космик парвозлар ва экспедицияларда қўлланиши мумкин. Вазифа шундан иборатки, робот фазогирлар учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган хавфли ва мураккаб топшириқларни бажариши керак", дейилмоқда хабарда.
 
Яратилган роботлар бир қатор вазифаларни уддалай олиши керак, танлов иштирокчилари Ердаги лаборатория шароитларида тегишли функцияларни синовдан ўтказадилар. Бундан ташқари, робот коинот кемасидаги носозликлар ва фавқулодда вазиятларда ишлай олиши керак.
 
Янги робот аввал яратилган машиналарни очиқ коинот шароитидаги паст даражали ҳароратлар ва сайёралар сиртидаги жуда ноқулай шароитларда ишлатиб бўлмаслиги сабабли зарурдир. Шунинг учун олимлар гидравлика ўрнига эластиклик принципидан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.

Танловга рўйхатга олиш 16 августда бошланди. Финалчиларни декабрда танлаб олиш режалаштирилган, 2017 йил охирида эса ғолиб номи эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28495 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64355 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 7959 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124622 Жамият
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:46 2 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:31 496 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Мейвезер ва Макгрегор баҳсидан ҳам муҳимроқ жанг
17:16 2207 Спорт
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
16:40 13003 Жамият
Хитой ривожланган давлат бўлиш учун нима қилмоқда?
Кўпроқ янгиликлар