Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Олимпиада-2016 доирасидаги футбол мусобақалар ярим финалида Ҳондурас дарвозасини ишғол этди. 

Бразилияликлар дарвозабони ўйиннинг 16-сониясидаёқ рақиб ҳимоячиси хато қилиши эвазига тўпни эгаллаб, дарвозабон билан яккама-якка чиққан ва ҳисобни очган.

Бу гол Олимпиада ўйинлари тарихидаги энг тезкор гол бўлди.

Манба: Tribuna.uz