Непалдаги зилзиладан кейин Эверестга кўтарилиш осонлашди

Жаҳон 17 Август 2016 6887

Непалдаги вайронакор зилзилалардан кейин дунёнинг энг баланд тоғи бўлган Эверестга кўтарилишдаги энг мураккаб рельеф шаклларидан бири йўқолди, деб ёзмоқда NZ Herald.

Гап Хиллари зинаси ҳақида бормоқда, у 8790 метрлик баландликда бошланади. Бу жуда тик, деярли вертикал қиялик бўлиб, 13 метрга яқин баландликка эга. У ўзидан қор ва муз чўққисини акс эттиради. Хиллари зинаси орқали ўтиш жойи жуда тор бўлиб, шу сабабли бу ерда чўққига чиқишни истаганлар ва ундан қайтаётганлар навбати юзага келади.     

Альпинист Марк Хорреллнинг маълум қилишича, 2016 йилда бу зина деярли йўқолган, унинг ўрнида эса кўп миқдорда қор юзага келган, бунинг оқибатида эса чўққига чиқиш осонлашган.

Таъкидланишича, бу ҳолат Эверестдаги 2014 ва 2015 йиллардаги зилзила ва улар вақтида юзага келган қор кўчкилари билан боғлиқдир. 

"Нормал мавсумда тоғнинг бу қисми тирмашиб чиқиш билан ўтиларди, бироқ бу йил у тўлиқ қор билан қопланган. Хиллари зинаси сезилмай қолган, у чуқур қор остида қолган", деб маълум қилди яна бир альпинист Дэвид Хэмилтон.  

Эверестга кўтарилишнинг энг мураккаб қисми ҳисобланадиган Хиллари зинаси янги зеландиялик альминист Эдмунд Хиллари номига аталган бўлиб, у 1953 йил 29 майда шерп Тенциг Норгей билан биринчи бўлиб Эверестни забт этган.  

2015 йилдан кейинги зилзиладан кейин Эверестга биринчи марта 2016 йил майида чиқилган. 

Кўпроқ янгиликлар