Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кейинги ҳафтада Эронга келиши мумкин. Бу ҳақда Fars хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, сафардан мақсад Россия, Туркия ва Эрон иштирокида Суриядаги жангариларга қарши коалиция тузиш масаласини муҳокама қилиш ҳисобланади.

Қайд этилишича, Эрдўған 9 август кунги Санкт-Петербургга сафари вақтида Россия президенти Владимир Путин билан Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш хусусида гаплашган.

Аl-Hayat нашрида ёзилишича, Эрдўған Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш юз берган кунларда Эронда қисқа муддатга бўлган. Унинг навбатдаги ташрифи Анқара ва Теҳрон муносабатларидаги муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.

Қўшимча қилинишича, яқин вақт ичида 3 давлат вакиллари ўртасида музокара ўтказилади.