АҚШнинг Калифорния  университети олимлари Лотин Америкаси этник гуруҳи вакиллари секинроқ қаришларини аниқлашди. Бу ҳақда Genome Biology нашри хабар бермоқда.

"Лотин америкаликлар қанд касаллиги ва бошқа касалликлардан кўпроқ азият чекишларига қарамасдан, европоидлардан узоқроқ умр кўрарканлар. Олимлар буни "Лотин Америкаси парадокси" деб атайдилар", деб ёзди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Стив Хорват ва олинган маълумотларга кўра лотин америкаликлар молекуляр даражада секинроқ қаришлари аниқланганини айтиб ўтди. 

Олимлар турли элатларнинг ДНКларини солиштириб, лотин америкаликларнинг қони қолган элатларникига қараганда секинроқ қариши ҳақидаги хулосага келишди.

Аввалроқ 70 ёшгача яшаган ота-онанинг фарзандлари ҳам шундай узоқ умр кўришга катта имкониятларга эга бўлишлари маълум қилинганди.