Олой бозори бекатига ўрнатилган қўл тозалаш аппаратлари қўпориб кетилди

Жамият 17 Август 2016 16793

Bravo Pharma Uzbekistan диагностика маркази Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳликка чорламоқда. Маълум бўлишича, бироз аввал Олой бозори яқинидаги бекатга ўрнатилган қўл учун тозалаш воситалари қўпориб кетилган. Бу ҳақида марказ ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар беради. 

Шунингдек, марказ бундай хунук ҳолат бошқа бекатларда ҳам такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида шаҳар аҳолисига қуйидаги илтимос билан мурожаат қилади: “Қадрли шаҳар аҳолиси, сизлардан бекатларда ўзингизни тартибли тутиб, ўрнатилган воситаларга эътибор билан қарашингизни сўраймиз. Ахир буларнинг бари сиз учун – сизнинг соғлом яшаш тарзингиз ва қўлларингиз тозалиги учун ўрнатилган! Муносиб ҳурматга яраша сиз учун тозаловчи восита аппаратларини ўз вақтида тўлдириб қўйишни таъминлаймиз!”

Азиз ҳамшаҳарлар, бизнинг саломатлигимиз учун ўрнатилган бу каби воситаларга эҳтиёткорона муносабатда бўлайлик. Бундай ёқимсиз ҳодисаларни содир этаётган маданиятсиз инсонларга бефарқ қарамайлик.
 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар