Польша ҳукумати “Польша ҳудудидаги нацистлар концлагерлари” гапи билан бирга қўшиб “поляк концлагерлари” жумласини ишлатишга қарши уч йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Збигнев Зебро маълум қилган.

Мамлакат Жиноят Кодексининг янги моддасига мувофиқ Польша ва унинг халқини Учинчи Рейх жиноятлари билан ёнма-ён тилга олиш мумкин эмас. Янги қонун мамлакат фуқаролари ва чет элликларга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз: Иккинчи жаҳон уруши даврида Германия қўшинлари томонидан ишғол қилинган Польша ҳудудида олтита концлагер бўлган: Собибор, Треблинка, Хелмно, Белжец, Аушвиц-Биркенау ва Майданек.